Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради

Sherzod Nurmatov
7 окт 2025
Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо Флориан Вирц билан яна учрашишни инкор этмаяпти.

Икки мавсум аввал "Байер" билан биргаликда Бундеслига чемпионлигини қўлга киритган. Бу ёзда Вирц "Байер"дан "Ливерпул"га, Хаби эса "Реал"га ўтди. Германия терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси "Ливерпул"га мослашишда қийналмоқда. Шу туфайли Алонсо "Реал"дан Вирц билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб боришни сўради.

"Байер" Вирцни "Ливерпул"га 125 миллион фунтга сотди, аммо футболчи бу мавсум ҳали самара келтирмаяпти. Хаби Вирцнинг муаммоасидан хабардор ва унинг ўзи бошчилигидаги "Реал"да муваффақият қозонишига ишонади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Liverpool Echo