Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда

Administrator
12 фев 2026, 00:56
Испания ва Германиянинг етакчи клублари Душан Влаховичга бўлган қизиқишини сақлаб қолмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Душан Влахович ва "Ювентус" ўртасидаги музокаралар вақтинча тўхтатилган, бироқ сербиялик футболчи бошқа ҳеч қайси клуб билан ҳам келишувга эришмаган.

Роберт Левандовскига ўринбосар қидираётган "Барселона" ҳужумчи билан алоқага чиққан. Шунингдек, Влаҳович "Бавария"нинг ҳам диққатини тортган, аммо сўнгги мулоқотлар октябрь ёки ноябрь ойларида қайд этилган ва ҳозирча расмий таклиф бўлмаган. "Милан" ҳам Душанни назоратда тутиб турибди.

Жорий мавсумда 26 ёшли ҳужумчи А Серияда 13 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.


AdministratorМуаллиф
Манба: x.com/fabrizioromano