

Мутахассис ўйин ва жамоадаги келажаги ҳақида гапирди.
"Суперлигада олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Ўйинга келсак, қийин баҳс бўлди. Чунки кўп ҳиссиётларни йўқотгандик. Шу боис йигитларни бу ўйинга диққатини жамлаш қийин кечди. Мотивация ва руҳан тайёргарликка кўп нарса боғлиқ. Умуман олганда рақибни ғалаба билан табриклайман. Келажакда омад тилайман. Рақибга муносиб баҳо бера олмадик эмас, футболчилар руҳан, ҳиссиётларсиз ўйнаши қийин.
Кейинги мавсумда ишлайманми? Билмайман",- дейди Виталий Левченко.



