"Вильярреал" Сетьенни ишдан бўшатди

Sherzod Nurmatov
5 сен 2023, 17:50
"Вильярреал" бош мураббийи Кике Сетьенни истеъфога чиқарди.

Бу ҳақда "сариқ сувости кемаси" расмий сайтида маълум қилинди.

Испаниялик мутахассиснинг ишдан бўшатилишига мавсум бошидаги қониқарсиз натижалар сабаб бўлди. Испания Ла Лигасининг дастлабки 4 турида 3 та мағлубият аламини тотиб кўрган "Вильярреал" бор-йўғи 3 очкони қўлга киритди. Жамоа ҳозирда чемпионат жадвалида 15-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сетьен "Вильярреал"га ўтган мавсум Унаи Эмери "Астон Вилла"га йўл олгач келганди. Аввалроқ Кике 2019/20 йилги мавсум "Барселона"да фаолият юритган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Reuters