Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"

Mirjalol Normatov
21 мар 2026
"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани Бундеслигада бир мавсумдаги голлар сони бўйича рекордни (101 гол) янгилаш борасидаги саволга жавоб берди.

Айни дамга қадар мюнхенликлар ҳисобида 27-турдан кейин 97 гол бор.

"Рекордларни ўйлаб юрадиганлардан эмасман. Бу мен учун қизиқ эмас.

Бу рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин олдимда бошқа вазифалар бор: масалан рақиб ким бўлишидан қатъий назар ўзимизнинг кучли сифатларимизни рақибга ўтказа олиш", - деди Компани.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bayern&Germany