Уйда мағлуб бўлган Арбелоа кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?

"Реал" бош мураббийи Альваро Арбелоа "Бавария"дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз ҳали ўйиндамиз, бу аниқ. Бизга фақат битта гол етишмайди. Биз ҳар қандай майдонда ғалаба қозонишга қодирмиз. 0:2 ҳисобида қайтиш жуда қийин бўларди. Биз жуда чуқур ўтириб қолдик, айниқса вингерлар. Бу бизнинг режамиз эмас эди. Бу рақибга жуда катта назорат берди. Тўп билан ўйнаганда бизда ўзини кўрсатиш, босим остида ўйинни ўз қўлига олиш учун етарли эпизодлар йўқ эди. Мен бу ҳақда ўйинчиларимга айтдим. Уларнинг прессинги жуда агрессив.

Биз кўп гаплашдикки, хатолардан қочиш керак. Лекин иккинчи голни ўтказиб юбордик ва бу жиддий зарба бўлди. Жамоа яхши жавоб қайтарди ва характер кўрсатди. Биз кўпроқ гол уришимиз мумкин эди ва биз ҳали ҳам "тирикмиз", деган ҳиссиёт қолди. 1:2 ҳисобида ҳам биз жуда катта хавфга бордик. Биз ўйинда қолдик, чунки "Реал" ҳар қандай майдонда ғалаба қозонишга қодир", — деди Арбелоа.

"Бавария" ва "Реал" ўртасидаги жавоб ўйини 15 апрелда бўлиб ўтади.


Манба: Marca