Туркия Суперлигаси тўпурари “Краснодар”га ўтмоқда

Eldor Akmurzayev
23 фев 2021, 20:15
“A Spor” ёзишича, “Хатайспор” форварди Аарон Бупендза фаолиятини РПЛда давом эттиради.

“Краснодар” футболчининг трансфери бўйича иш олиб бормоқда.

Манбага кўра, томонлар ўзаро келишувга эришган ва Россия клуби габонликнинг хариди учун 8 млн евро сарфлайди.

Бупендза жорий мавсум Туркия Суперлигасида 23 ўйин ўтказиб, 18 та гол урган ҳолда тўпурарлик қилмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: A Spor