"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда

Sherzod Nurmatov
8 янв 2026
"indykaila News"нинг хабар беришича, "Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчиси Йёрген Странн Ларсенни сафига қўшиб олмоқчи.

Манба маълумотларига кўра, "Вулверхэмптон" футболчини ёзда сотиш вариантларини кўриб чиқишга тайёр.

Ларсен жамоа сафида 2025 йилнинг ёзидан бери ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 21 ўйин ўтказиб, 3 та гол урди.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 40 млн евро деб баҳоламоқда.

"Вулверхэмптон" АПЛда 21 ўйиндан кейин 7 очко билан турнир жадвалининг сўнгги поғонасидан жой олган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: indykaila News