"Тоттенхэм" "Вест Хэм" юлдузига қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
24 июн 2023
"Шпорлар" "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Жаррод Боуэнга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди "The Athletic".

Манбага кўра, "шпорлар" 26 ёшли англиялик футболчини клуб томонидан кўриб чиқилаётган "Лестер" футболчиси Харви Барнсга муқобил сифатида қарамоқда.

Боуэн ўтган мавсум барча мусобақаларда 54 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 8 та голли пас узатди. У Конференция Лигаси финалида "Фиорентина"га (2:1) ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Transfermarkt Боуэнни 38 миллион еврога баҳолаган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic