

Айни дамда "Арсенал" АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
"Жароҳатлар, зич тақвим - келинг, бу ҳақда гапирмайлик. Барчанинг ўз муаммолари бор. Мавсум бошидан буён билдираётган фикримда қоламан - "Арсенал" чемпион бўлиши керак. Бу ушбу мавсумда амалга ошиши шарт. Ишонаман, бу айнан шу мавсумда амалга ошади. Мавсум давомида, албатта, жамоа бир қанча муаммоларга дуч келади: жароҳатлар, ўйинларнинг ўхшамаслиги, режалар доим ҳам амалга ошмаслиги... Бундан ҳам ўтишни билиш керак", - деди Анри.
"Арсенал" сўнгги чемпионлигини 2004 йилда қўлга киритган.



