Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин

Mirjalol Normatov
26 июн 2025, 23:43
"Барселона" посбони Марк-Андре тер Штеген ушбу ёзда "Монако"га ўтиши мумкин.

Монегасклар янги мавсум олдидан кучлироқ дарвозабон изламоқда ва бир қанча номзодларни кўриб чиқяпти. Унга кўра, тер Штеген асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Шунингдек, Ваня Милинкович-Савич ("Торино") ва Угурчан Чакир ("Трабзонспор") каби дарвозабонлар ҳам шорт-листдан ўрин олган.

Тер Штеген ўтган мавсумда орттириб олган жароҳатини даволаб бўлди ва "Барселона" айнан шу сабабли ушбу посбондан воз кечмоқда.

Каталония клуби германиялик дарвозабоннинг жамоадан кетиши учун унинг 1 йиллик маошини ҳам тўлаб беришга тайёр.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo