

"Бунёдкор" футболчиси ўзбек футболи афсоналаридан қайсиларига меҳр қўйганини айтиб берди.
"Гол урадиган ҳамма ҳужумчилар ёқарди. Масалан, бош билан яхши ўйнайдиган Зафар Холмуродов, ностандарт қарорлар қабул қиладиган Александр Гейнрих, Анвар Бердиев майдонга тушса, гол урарди.
Бош билан зўр ўйин кўрсатадиган Холмуродовга роса ҳавасим келарди. Масалан, Гейнрих бундай ўйнолмасди. У алдаб ўйнашга ихтисослашган эди. Анвар Бердиевнинг зарбалари зўр бўлган. Зайниддин Тожиев бақувват ҳужумчи эди, ҳимоячларни бемалол алдаб ўтарди. Фарҳод Тожиев ҳам кўплаб голлар урарди, "Қурувчи"да Илҳом Мўминжонов авжига чиқарди", – деди Абдухолиқов.
"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:



