"Сурхон" ёш мухлис ҳолидан хабар олди

Sherzod Nurmatov
19 авг 2023
"Сурхон" футбол клуби раҳбарияти ва футболчилари жамоа ёш мухлиси Гочкули Одинаев билан учрашди.

"Гочкули ёш бўлиши қарамасдан, жамоамизни қувват-қувватлайди ва барча ўйинларимизни кузатади. 

Жамоамизнинг спорт директори Рустам Қурбонбоев ҳамда асосий жамоа менежери Равшан Ражабов бошчилидаги делегациямиз Тошкентдаги клиникага ташриф буюрди ва Гочкулига совғалар беришди. Шунингдек, футболчиларимиз Беҳруз Шайдулов, Суннатулоҳ Хамиджонов ва Даврон Мерганов беморга клубнинг оригинал футболкасини ва рамзий вимпел совға қилишди", – дейилади клуб хабарида.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Сурхон" матбуот хизмати