

Суперлига
9-тур
"Сурхон" – "Машъал" 2:1
Термиз. “Сурхон Арена”. 18:00
Голлар: Стивен Чинеду 84’, Комрон Юсупов 90+1’ – Самандар Очилов пенальти 60’
Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Нуржаҳон Сулаймонов
VAR: Абдурашид Худойберганов
AVAR: Насибабону Тошмуҳаммедова
Назоратчи: Зокир Қодиров
Комиссар: Бекзод Арипов
"Сурхон": 25.Отабек Боймуродов, 3.Беҳруз Жуматов, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достонбек Турсунов (77.Асадбек Каримов, 71), 8.Хумоюн Шербўтаев, 9.Стивен Чинеду, 10.Суннатилла Абдуллажонов (11.Ричард Фрайдей, 63), 14.Тоҳиржон Ашурбаев (18.Беҳруз Ўктамов, 63), 17.Сарвар Абдуҳамидов (23.Комронбек Юсупов, 71), 22.Жавоҳир Жўраев (27.Муҳаммадали Мусахонов, 90), 66.Беҳрўз Шайдулов.
Захира: 86.Даврон Мерганов, 15.Диёр Рамозонов, 19.Фаррухжон Қодиров, 26.Беҳруз Шукуруллaев.
"Машъал": 35.Достонбек Тўхтабоев, 2.Зафарбек Акрамов (99.Виашима Рафаэль Аягва, 90), 5.Самандар Очилов, 10.Ҳумоюн Муртозаев (96.Муҳаммадюсуф Валижонов, 90), 14.Абдул Рашид Абубакар (13.Нуриддин Нуридинов, 81), 15.Муҳаммадали Алиқулов, 22.Нуржаҳон Музаффаров (9.Иброҳим Ғаниxонов, 66), 37.Шерзод Файзиев, 45.Сухробжон Пармонқулов, 69.Роман Хаджиев, 97.Августин Чиди Квем (8.Сардор Абдураимов, 66).
Захира: 1.Азамат Сойибов, 3.Асан Ваниев, 28.Эргаш Исмоилов, 38.Суннатилла Ярашев.
Огоҳлантиришлар: Зафарбек Акрамов (34), Нуржаҳон Музаффаров (45), Беҳзод Шамсиев (49), Асадбек Каримов (87), Сардор Абдураимов (89).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+1. ГОЛ! Чинедунинг қулай пасидан кейин Юсупов дарвозани ишғол этди — 2:1!
90. Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшиб берилди.
90. “Сурхон”да ўзгариш: Жўраев ўрнига Мусахонов баҳсни тугатиб қўяди.
90. “Машъал”да 2 та алмаштириш: Муртозаев ўрнига Валижонов, Акрамов ўрнига Аягва туширилди.
89. Абдураимов қанотдан олдинга ўтаётган Фрайдейни йиқитди ва огоҳлантирилди. 🟨
87. Асадбек Каримов Файзиевни туртгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 🟨
86. Гол урилганда қоида бузилган ёки йўқлиги VAR ёрдамида кўриб чиқилди ва гол инобатга олинди.
84. ГОЛ! Тўхтабоев Фрайдейнинг зарбасини катта қийинчилик билан қайтарди, аммо қайтган тўпни Чинеду дарвозага киритиб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1!
82. Зарбаа! Шамсиевнинг олис масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
81. “Машъал”да ўзгариш: Абубакар ўрнига Нуриддинов туширилди. 🔄
78. Пармонқулов тўсатдан Фрайдейнинг оёқларини босиб олди ва термизликлар легионерига тиббий ёрдам кўрсатилди.
75. Каримов ичкарига ёриб кирди ва йиқилди. Ҳакам Ғанихонов унга нисбатан қўполлик ишлатмади деб топди.
74. Уууух! Юсупов жарима майдончаси ичига ёриб кириб зарба йўллади ва тўп устунга тегиб қайтди 💥
72. Зарба! Юсуповнинг яқин масофадан берган зарбасини Тўхтабоев қайтарди.
71. “Сурхон”да 2 та алмаштириш: Турсунов ўрнига Каримов, Абдуҳамидов ўрнига Юсупов ўйинга қўшилди. 🔄
66. "Машъал"да 2 та ўзгариш: Музаффаров ўрнига Ғанихонов, Чиди Квем ўрнига Абдураимов баҳсни давом эттиради. 🔄
63. "Сурхон"да 2 та алмаштириш: Абдуллажонов ўрнига Фрайдей, Ашурбаев ўрнига Ўктамов туширилди. 🔄
60. ГОЛ! Очилов пенальтидан тўп киритиб, ҳисобни очди – 0:1! ⚽️
59. Вазият VAR ёрдамида ўрганиб чиқилди ва қарор кучида қолди.
57. Пенальти! Абдуллажонов Акрамовни йиқитгани учун пенальти белгиланди.
54. Ҳаводаги курашда жабрланган Жўраевга тиббий ёрдам кўрсатилди.
52. Шербўтаев Муртозаевнинг либосидан тортиб йиқитди.
49. Шамсиев ҳужумга ошиқаётган Чиди Квемни йиқитди ва огоҳлантирилди. 🟨
46. Иккинчи тайм бошланди!
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус!
45. Ашурбаевга нисбатан қўполлик ишлатган Музаффаров огоҳлантирилди. 🟨
40. Зарбааа! Турсуновнинг яқин масофадан берган зарбасини Тўхтабоев қайтаришга эришди.
35. Зарбааа! Чинедунинг кучли зарбасидан сўнг Тўхтабоев хавфни бартараф қилди. 💥
34. Акрамов Шербўтаевга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди. 🟨
32. Хаджиев майдон марказига яқин ҳудудда Турсуновга нисбатан қоидани бузди.
29. Зарба! Ашурбаевнинг ерлатиб берган чап оёқдаги зарбаси ноаниқ кетди.
28. Зарба! Абдуллажоновнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.
24. Абубакар қанотдан олдинга бораётган Турсуновга нисбатан қоидани бузди.
20. Шамсиев Августин Чиди Квемни йиқитишга мажбур бўлди.
14. Зарба! Файзиев ва Муртозаевнинг кетма-кет зарбаларидан кейин Боймуродов ажойиб сэйв намойиш этди! 💥
11. Зарба! Абдуллажоновнинг тепган тўпи кучсиз ва ноаниқ чиқди
2. “Сурхон“нинг ҳужуми, ўнг қанотдан Турсунов узатган тўпга Чинеду ета олмади, Тўхтабоев чаққонроқ ҳаракат қилди.
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
— Ўйин соат 18:00да бошланади.



