

“Андижон” — “Навбаҳор” 0:1
07.04.2026
Бош ҳакам: Найим Қосимов
Ëрдамчи ҳакамлар: Дилшод Жуманиёзов, Қувондиқ Дусчанов
Захира ҳаками: Ринат Серазитдинов
VAR: Жасур Мухторов
AVAR: Ислом Азимов
Назоратчи: Зокир Қодиров
Комиссар: Даврон Иброҳимов
Гол: 0:1 – 90+6, Гиорги Жгереная (Умар Адҳамзода)
🟥"Андижон": 35. Раҳимжон Давронов, 4. Игор Голбан, 6. Александре Андроникашвили, 7. Пўлатхўжа Холдорхонов (10. Драган Черан, 80), 8. Жамшид Болтабоев (18. Дамир Темиров, 67), 15. Неманья Чаласан, 17. Азизбек Турғунбоев (33. Дониёр Абдуманнопов, 75), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Усмонали Исмоналиев (9. Имеда Ашортиа, 75), 27. Мартин Боакье, 77. Маҳмуджон Маҳамаджонов.
Захира: 1. Элдор Адҳамов, 2. Одилбек Абдумажидов, 3. Иброҳим Йўлдошев, 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 19. Сайфиддин Содиқов.
🟦"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 2. Саидазамат Мирсаидов, 4. Исломбек Маматказин, 8. Диёр Холматов (6. Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 60), 13. Опейеми Теиди Бенжамин (5. Дилшоджон Комилов, 90+5), 22. Умар Адҳамзода, 28. Кати Катулонди, 34. Гиорги Жгереная, 70. Аббосжон Ғуломов (10. Шоҳмалик Комилов, 60), 77. Муҳаммадали Усмонов (23. Ваня Илич, 90+2), 97. Алекс Нассименто Фернандес (7. Русланбек Жиянов, 60)
Захира: 16. Шукрон Йўлдошев, 3. Зафарбек Раҳимжонов, 18. Исохон Мусохонов, 20. Қувондиқ Рўзиев.
🟨Огоҳлантиришлар: Азизбек Турғунбоев (38), Маҳмуджон Маҳамаджонов (56), Самвел Бабаян (56), Ислом Тўхтахўжаев (78), Муҳаммадали Усмонов (88)
Ўйин якунланди.
90+6. ГОЛ! Гиорги Жгереная 90+6 дақиқада бурчак узатмасидан сўнг бош билан аниқ зарба йўллаб, тўпни дарвозага жойлади! Кубок финали учун реванш!
Шу ўринда тарих фанидан тайёрланаётган абитуриентларга яна бир қизиқ факт улашмоқчиман. Самвел Бабаян "Андижон"га учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг "Навбаҳор" бош мураббийлигидан кетганди. Майли, ортиқча маълумотлар билан бошингизни қотирмоқчи эмасман. Ўйинга қайтамиз.
90+2. “Навбаҳор”да ўзгариш.
90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.
🟨88. Усмонов огоҳлантирилди.
88. Меҳмонларнинг бурчак узатмасини Давронов эгаллади.
85. Яна футболчилар ўртасида баҳслашув бошланди. Ўйин давомида спортча шундай шиддат эса йўқ.
80. “Андижон”да ўзгариш.
80. Зарба! Комиловнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Давронов қайтарди.
🟨78. Тўхтахўжаев огоҳлантирилди.
78. Зарба! Жияновнинг олисдан йўллаган зарбасини Давронов қайтарди.
76. Зарба! Холдорхонов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.
75. “Андижон”да икки ўзгариш.
18726 нафар мухлис стадионга ташриф буюрибди.
74. Зарба! Абдураҳмонов тепган тўпни Давронов эгаллади. Лекин у тиббий ёрдамга муҳтож негадир.
71. Усмонов рақиб жарима майдонига кириб борди, аммо негадир зарба йўллашга шошилмади, оқибатда тўпни олдирди.
68. “Андижон”нинг стандарти бесамар якунланди.
67. “Андижон”да ўзгариш.
63. Бурчак узатмасидан сўнг Голбан Адҳамзода унинг либосидан тортганини билдирди, аммо ҳакам унинг эътирозини ноўрин дея баҳолади.
62. "Андижон" футболчисининг зарбаси ҳимоячидан майдонни тарк этди.
60. “Навбаҳор”да уч ўзгариш.
🟨56. Яна тўқнашув. Қасддан фол ишлатган Маҳамаджонов ва эътироз билдирган Бабаян огоҳлантирилди.
52. Исмоналиев ва Фернандес зиддият боришди, ҳакам уларни оғзаки огоҳлантирди.
48. “Андижон” футболчиларининг зарбаларига Маматказин қалқон вазифасини ўтади.
46. Холдорхонов бир неча рақибни алдаб, жарима майдонига киришга уринди, аммо Маматказин уни зарарсизлантирди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
Тайм якунланди.
45+1. Жарима узатмасидан сўнг “Навбаҳор” жарима майдонида тўп меҳмонлар ҳимоячисининг қўлига теккан бўлиши мумкин. Аммо ҳеч қандай қоидабузарлик содир этилмагани қайд этилди.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.
🟨38. Турғунбоев марказда Холматовга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
33. Турғунбоевнинг жаримадан узатмасини рақиб ҳимоячиси майдон ташқарисига чиқариб юборди.
31. Хавфли вазият! Давроновнинг тўпга чиқишдаги хатосидан сўнг Фернандес дарвоза томон аниқ зарба йўллай олмади.
30. Зарба! Ғуломовнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбаси Чаласандан майдонни тарк этди.
27. Фернандес олисдан зарба йўллади. Менимча, у ўз севгилисига ойни олиб беришни ваъда берган кўринади.
23. Боакье чап қанотдан жарима майдонига киришга уринди, Жгереная тўпни ҳам, рақибни ҳам тўхтатди.
20. Баҳсли вазият юзага келди. Ҳатто Бабаян ҳам майдонга тушиб кетди. Ҳакам уни тинчланишга чақирди.
18. Исмоналиев рақиб жарима майдони яқинида стандарт ишлашга уринди, аммо кастингдан ўта олмади.
16. Болтабоевнинг зарбаси эса Локк назариясига икки карра гумонсирашимга сабаб бўлди.
14. Маматказин ижросидаги жарима зарбасидан сўнг психолог Эдвин Локкнинг "Мақсад қанчалик юқори бўлса, инсон шунчалик юқори натижа кўрсатади", деган хулосасига гумонсирай бошладим.
11. Меҳмонларнинг чап қанотдан узатмасини Давронов йўққа чиқарди.
8. “Андижон” ўнг қанотдан ҳужум ташкиллаштирди. Тўхтахўжаевнинг узатмасини Жгереная қийинчилик билан зарарсизлантирди.
3. Дастлабки зарба мезбонлар томонидан йўлланди, аммо рақиб ҳимоячиси тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
📣1. Ўйин бошланди. Ҳаво ҳарорати паст бўлишига қарамай, стадиондаги муҳит ажойиб даражада. Умид қиламизки, таблода қайд этиладиган якуний ҳисоб метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилишига сабаб бўлиб қолмайди.
Жамоалар майдонга чиқишди. “Андижон” қизил, “Навбаҳор” кўк либосларда ҳаракат қилади.



