Станислав Кудряшов: "Агарда 0:0 билан танаффусга чиқиб кетганимизда, иккинчи бўлимни бошқача ўтказардик"

Mirjalol Normatov
5 мар 2026
Суперлиганинг 2-тури доирасида "Сурхон" - "Нефтчи" (0:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Станислав Кудряшов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ҳайрли кеч. Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин. Биринчи бўлим ёмон фикрламадик. Йигитлар ҳаракат қилишди. Юқори савиядаги жамоа билан тенгма-тенг курашдик. Рақибни ғалаба билан табриклайман, уларнинг футболчилари яхши савияда, маҳорат етарлича. Бундай жамоаларга қарши ўйинларда яримта вазиятлардан ҳам фойдаланиш керак. Айнан шу ҳолат бизга ўйин давомида етишмади. Биринчи бўлим якунига яқин биз кераксиз гол ўтказиб юбордик. Агарда 0:0 билан танаффусга чиқиб кетганимизда, иккинчи бўлимни бошқача ўтказардик. Футбол агар-агарларни ёқтирмайди. Афсуски, гол ўтказиб юбордик.

- Ушбу ўйинда сурхондарёлик ёшлар Аъзам Темирхонов, Умид Қувондиқов ҳамда Тоҳиржон Ашурбоев дебютини амалга оширди. Улар ҳақида фикрларингиз.

- Уларнинг потенциали юқори. Лекин рақибимиз кучли эди. Шу сабабли ушбу ёшларимизга жуда қийин бўлди ва ўзларининг сифатларини кўрсатишга қийналишди. Бундан уларнинг ўзлари ҳам мамнун эмас. Бугунги кунда бизнинг ресурсларимиз шундай. Эътибор ёшларга қаратилган. Меҳнат қилиб, ишлашда давом этишимиз керак. Вақти келиб, ушбу йигитлар ўзларини кўрсатишади. Шунчаки вақт керак.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia