“Специя”нинг асосий ҳужумчиси жароҳат олган

Eldor Akmurzayev
30 янв 2023, 09:00
М'Бала Нзола жароҳати туфайли охирги 2 учрашувда иштирок этмади.

Қайд этилишича анголалик футболчи ўнг оёғида муаммолар ҳис этмоқда. У 20 кунга сафдан чиққани хабар қилинмоқда.

26 ёшли Нзоло жорий мавсум А Серияда 18 учрашувда қатнашиб, 9+1 натижа кўрсатмоқда. Кубокда эса у 2 баҳсда 2+1 натижага эришган.

Маълумот ўрнида, “Специя” кейинги ўйинини чемпионат 21-тури доирасида ўз майдонида 5 февраль куни пешқадам “Наполи”га қарши ўтказади. Жамоа ҳозирда турнир жадвалида 18 очко билан аутсайдерлар қаторига яқин бормоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: tag24.it