Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди

Sherzod Nurmatov
20 окт 2025, 15:03
Англиялик мураббий Грэм Поттер Швеция терма жамоаси бош мураббийига айланди.

Швеция футбол иттифоқи матбуот хизмати хабарига кўра, 50 ёшли мутахассиснинг шартномаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи охиригача амал қилади.

Даниялик мураббий Йон Даль Томассон 14 октябрь куни Косоводан учралган мағлубиятдан сўнг (1:0) Швеция терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқди. У жамоа тарихидаги илк хорижлик мураббий бўлди.

Тўрт турдан кейин Швеция 1 очкога эга ва саралаш турнирининг "B" гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Швеция терма жамоаси Миллатлар Лигасининг C дивизионида биринчи ўринни эгаллади. Агар улар кучли икки жамоадан бирига айланмаган тақдирда, плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш имконияти сақланиб қолади.

Агар жамоа Жаҳон чемпионатига чиқса, Поттер билан шартнома автоматик равишда узайтирилади.

Поттернинг сўнгги иш жойи "Вест Хэм" бўлганди. У бу жамоадан 24 кун олдин ишдан бўшатилган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC