"Шўртан"нинг собиқ устози ва Кападзенинг ёрдамчиси — Дмитрий Ан "Нефтчи" (Қўчқор-ота)да кимлар билан ишлаяпти?

Iskandarov Abdulaziz
5 фев 2026
Хабарингиз бор, қўшни мамлакат Қирғизистон клубида ўзбекистонлик мутахассис Дмитрий Ан иш бошлаган.

Унга мураббийлар штабида Суперлига клубларида ишлаган бир қатор маҳаллий мутахассислар кўмаклашмоқда. 

Артём Давлетов — аввал Тимур Кападзе билан "Олимпик" ва Ўзбекистон отжда бирга ишлаган. 

Тимур Бабаханов — "Бунёдкор" академиясида,  "Андижон", "Сўғдиёна" жамоаларида фаолият олиб борган. Бундан ташқари дарвозабонлар билан беларуслик Виталий Варивончик ишлаяпти. У 2012-2013 йилларда "Шўртан"да Криушенкога ёрдам берган. 

Клуб таркибга ўзбекистонлик тўптепарлар Жавоҳир Алижонов, Сарвар Аблаев, Сардор Хурсандов, Дадахон Юсупов, Собит Синдаровни қўшиб олди. Жамоа айни вақтда Анталияда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia