Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади

Administrator
8 янв 2026
Бу ҳақда клуб маълум қилди.

"Қизилқум" клуби жамоа ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов билан шартнома узайтирилганини маълум қилди. Навоий клуби ҳужумчи билан бир йиллик шартнома имзолади.

"Якунига етган мавсумда ишончли ҳаракати ва голлари билан навоийлик мухлислар меҳрини қозона олган тажрибали ҳужумчи Шоҳруз Норхонов ушбу йилда ҳам жамоамиз билан бирга бўлади. Клубимиз ҳамда футболчи ўртасида бир йиллик шартнома имзоланди", дейилади клуб хабарида.



AdministratorМуаллиф
Манба: "Қизилқум" матбуот хизмати