Шевченко "Женоа"даги илк машғулотини ўтказди

Aslanov Jasurbek
10 ноя 2021
"Женоа" янги бош мураббийи Андрей Шевченко клубидаги илк машғулотини олиб борди.

45 ёшли украиналик мутахассис бошчилигидаги "Женоа"нинг илк ўйини "Рома"га қарши бўлиб ўтади. Учрашув 21 ноябрдан 22 ноябрга ўтар кечаси 00:45 да бошланади.

Жамоа айни дамда А Серияда 12 ўйиндан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда, жадвалда 16-ўринда бормоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru