"Шериф" "Брага"га қарши ўйиндан олдинги спаррингда ғалаба қозонди, Яхшибоевдан дубль!

Alisher
10 фев 2022
"Шериф" кеча "Брага"га қарши Европа Лигаси доирасидаги ўйин олдидан сўнгги спаррингни ўтказди.

Юрий Вернидуб шогирдлари "Динамо-Авто"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. 

Иккала голга ҳам ўзбекистонлик ҳужумчи Жасурбек Яхшибоев муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Шериф" - "Брага" ўйини 17 февралда бўлиб ўтади.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia