Шавкат Абдихўжаев: "Мухлислардан узр сўраймиз"

Mirjalol Normatov
12 ноя 2022
Coca-Cola Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қўқон-1912" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Шавкат Абдихўжаев матбуот анжуманида иштирок этди.



Ўйин ҳақида

- Учрашув ёмон бўлмади. Иккинчи даврада яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмаяпмиз. Мусобақа жадвалидаги ўрнимиз ҳам йигитларга босим бўлди, таъсирини ўтказди.

- Жамоангиз бугун "Динамо"дан кўра кучлироқ мотивация билан ўйнаши керак эди. Аммо, майдонда жанговарлик кўрсатмагандек кўринди. Бугун етакчи футболчилар ва жамоа бош мураббийининг майдонда йўқлиги ҳам ўз таъсирини кўрсатдими?

- Ҳа, карточкалар туфайли айрим етакчи футболчиларимизни бугун майдонга тушира олмадик. Шунингдек, жамоа бош мураббийи Даврон Файзиевнинг ҳам йўқлиги таъсирини кўрсатди.

- Жамоа Про-лигада ўйнаса ҳам Даврон Файзиев клубда қоладими?

- Буни раҳбарият ҳал қилади.

- Мавсум якунидан ҳулоса, қайси нуқта панд берди деб ўйлайсиз?

- Иккинчи даврада ўйин бўйича фақат "Пахтакор"га ютқаздик. Аммо, қолган жамоалардан кам ўйин намойиш этмадик. Яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмаслик панд берди. Қониқарсиз натижалар фақат мураббийлар штабига боғлиқ эмас.

- Мухлисларга қандай фикрларингиз бор?

- Биз барчасини яхши бўлишини хоҳлаб ҳаракат қилдик. Жамоамиз мухлисларидан мураббийлар штаби, футболчилар ва клубимизнинг барча аъзолари номидан узр сўраймиз.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia