

31 ёшли бельгиялик футболчининг битими 2 йилга мўлжалланган. Ўйинчи янги жамоасида 11-рақам остида тўп тепади. Бу ҳақда турк клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шадли "Монако"га 2018 йилда 12 миллион евро эвазига ўтганди. Ярим ҳимоячи француз жамоаси сафида 22та ўйинда майдонга тушди. Носир 2019/20 йилги мавсумни ижарада "Андерлехт"да ўтказди.
Ярим ҳимоячи мунтазам равишда Бельгия терма жамоасига чақирилади. Ўйинчи терма жамоа сафида 59та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 9та ассист қайд этган. Transfermarkt Шадлини 8 миллион еврога баҳоламоқда.




