Сеск Фабрегас АПЛ жамоасининг бош мураббийи бўлиши мумкин

Sherzod Nurmatov
25 апр 2025, 16:30
"Лидс Юнайтед" Даниэль Фарке ўрнига Сеск Фабрегасни бош мураббий этиб тайинлашни кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда Грэм Бэйли ёзди.

Фарке клубнинг Премьер-лигага қайтишини таъминлади, аммо "Лидс" эгалари "49ers Enterprises" мавсум бошланишидан олдин бошқарувчи ўзгариши ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Фарке бунгача "Норвич Сити"ни икки марта Премьер-лигага олиб чиққан, аммо юқори лигада сақлаб қола олмаган.

Фабрегас "Комо"даги муваффақиятли фаолиятидан сўнг "Лидс" эътиборини тортди. 

Клуб хўжайинлари "Лидс"ни Премьер-лигада узоқ муддатга қолиши учун энг яхши ҳолатда бўлишини таъминламоқчи. 

Қизиғи шундаки, Фабрегас "Лейпциг" бош мураббийлигига ҳам номзод сифатида кўрилмоқда ва унинг келажаги интригага сабаб бўлмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/GraemeBailey