

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилгандик. Ўйинимизда нимадир ўхшади, нимадир йўқ. Рақиб кучли эканини тан оламиз, бугун бизга осон бўлмади, тўп ҳам кирита олмадик. "Нефтчи" таркибида терма жамоага номзод футболчилар бор, улар билан ўйин осон кечмади. Гол уришимиз мумкин эди, лекин фойдалана олмадик. Рақибимиз қарши ҳужумларда яхши кўринди. Бу - футбол, маҳорат кўп нарсани ҳал қилади. Бугун ҳам маҳорат ўз сўзини айтди. Биз эса ишлашда давом этамиз.



