

Миланликлар меҳмонда рақиб дарвозасига жавобсиз 5 та гол уришди. Голларга Янн Биссек (11-дақиқа), Маркус Тюрам (28), Лаутаро Мартинес (50), Мануэль Аканжи (54) ва Луис Энрике (89) муаллифлик қилди. 54-дақиқада "Сассуоло" ярим ҳимоячиси Неманья Матич бир дақиқа ичида иккита сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди.
"Интер" А Серияда 24 ўйиндан сўнг 58 очко жамғарган ҳолда Ла лига турнир жадвалида етакчилик қилмоқда, иккинчи ўриндаги "Милан" (23 та ўйин) билан орадаги фарқ 8 очкони ташкил этмоқда. "Сассуоло" эса 49 очко билан 11-ўринга жойлашган.
8 фев 2026, 22:00
Sassuolo — Inter

0 – 5
Тугади






