Санъат Шихов "Бунёдкор" U-21 жамоасида иш бошлади

Iskandarov Abdulaziz
22 янв 2025, 08:00
"Бунёдкор" клуби жорий мавсумдан бошлаб барча ёш тоифаларидаги жамоаларнинг мураббийлар штабига янги номларни жалб қилмоқда.

Хусусан, клубнинг бош жамоасидан кейинги ўринда турадиган ўринбосарлар таркибининг мураббийлари бутунлай янгиланди десак янглишмаймиз. Эндиликда "Бунёдкор" U-21 жамоаси бош мураббийи Анвар Раҳимовга яна бир собиқ футболчи Санъат Шихов кўмаклашадиган бўлди. Демак, мураббийлар штаби қуйидагича кўринишга эга бўлди. 

Бош мураббий - Анвар Раҳимов

Ёрдамчи мураббийлар - Абдуҳамид Қодиров, Суннатилла Мамадалиев, Санъат Шихов

Дарвозабонлар мураббийи - Шавкат Абдухўжаев


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia