

Нартаджиев ёшликдан "Локомотив"да катта бўлди ва жамоамизни жуда яхши билади. Таркибда Игнатий Нестеров, Маъмур Икромов, Жавоҳир Илёсов каби моҳир дарвозабонлар бўлгани учун унга имконият берилмаганди. Натижада Нартаджиев "Сурхон"га бориб ўзини кўрсата олди ва тажриба орттириб ортга қайтди.
Ўтган мавсумда у "Сурхон" таркибида 14 учрашувда майдонга тушди.




