

- Намангандан келган мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, 5 кишилик ҳимояга қарши ўйинга тайёргарлик кўргандик. Рақиблар кутганимиздек ўйнашди. Шукурки, ютиб олдик.
- Ушбу жамоаларнинг ўтган йилги баҳсида 6:0 ҳисоби қайд этилган, Сиз бир гол уриб, уч ассист амалга оширгандингиз. Бугун шу голларнинг ярми киритилиши керак эди. Бундай бўлмаганига сабаб нимада?
- "Машъал" ҳам яхши жамоа, улар яхши ҳимояланишди. Бизга кўп вазият яратишимизга йўл қўйишмади, айрим вазиятларда ҳимоячилар, баъзиларида дарвозабон яхши ўйнади. Ўзимизда ҳам айрим вазиятларда дадиллик, аниқлик етишмади.
- Ўзбекистон термаси яқинда FIFA Series мусобақасида иштирок этди. Жамоанинг ушбу йиғинига чақирилмаганингиздан ранжимадингизми?
- Йўқ. Ҳаммага имконият берилмоқда. Худо хоҳласа янада яхшироқ бўлиб боришга ҳаракат қиляпман.
- Кубок гуруҳ босқичидаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- "Хоразм", "Қорақалпоғистон ФА", "ФарДУ" яхши жамоалар. Ҳозирги футболда ҳар бир учрашувда максимал куч билан ўйнамаса, ғалаба осонликча келмаяпти. Ушбу баҳслар учун ҳам яхши тайёргарлик кўриб, ғалаба учун майдонга тушамиз.




