

37 ёшли футболчи ўша тўқнашув ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.
"Ушбу баҳс мен учун, умуман Португалия терма жамоаси учун ақл бовар қилмас ҳамда унутилмас лаҳза бўлганди.
Ўша хет-трик фаолиятимдаги энг яхшиси бўлганми? Битта ўйинда учта гол уриш ўзига хос жараён ҳисобланади. Ростини айтсам, улардан бирини танлаш қийин”, - деди Роналду.
Эслатиб ўтамиз, Россиядаги жаҳон чемпионатида Португалия терма жамоаси Уругвайга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, 1/8 финалда мусобақа билан хайрлашганди.



