

Клуб обуначилари сони 3 миллиондан ошди.
Иккинчи дивизиондаги жамоанинг бундай тез оммалашиши Криштиану Роналду билан боғлиқ: февраль ойида "Ал-Наср" форварди "Альмерия" акцияларининг 25%ини сотиб олиб, клубнинг эгаларидан бири бўлганди.
Шундан сўнг клуб Испаниянинг энг машҳур жамоалари қаторидан жой олиб, обуначилар сони бўйича 3,7 миллион фолловери бор "Севилья"ни қувиб келмоқда.

Instagram'да Испаниянинг энг машҳур футбол клуби Мадриднинг "Реал"и ҳисобланади (181 млн обуначи). Иккинчи ўринда "Барселона" (146 млн), учинчи поғонада эса "Атлетико" (18 млн) жойлашган.



