Роналду бразилиялик қўшиқчига қимматбаҳо совға берди

Narzulla Saydullayev
2 янв 2024
"Ал Наср" форварди Криштиану Роналду бразилиялик қўшиқчи Луан Сантанага қимматбаҳо совға берди.

Қўшиқчи Долорес Авейра шарафига ташкил этилган туғилган кун кечасида ижрочи сифатида таклиф этилган. Футболчи эса унга 75 минг евро турадиган соатни совға қилди.

"Биласанми, бунақаси менда биринчи марта, ҳа? Биринчи Rolex'им. Қандай вазият! Бундай инсоннинг қўлларидан", — дейди қўшиқчи.

Форвард жорий мавсум "Ал Наср" сафида 24та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 11та ассист қайд этди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Madeira Island