Романо Интер Майами"нинг Салоҳни сотиб олиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

"Интер Майами" "Ливерпул"нинг 33 ёшли ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ билан шартнома имзолаш бўйича музокаралар олиб бормаяпти.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Манба маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда томонлар ўртасида ҳеч қандай музокаралар бўлмаган.

Салоҳ мавсум охирида "Ливерпул"ни тарк этишини эълон қилганди. Мисрлик ҳужумчи 2017 йилдан бери мерсисайдликлар сафида ўйнамоқда. Шу давр мобайнида 33 ёшли вингер барча турнирларда 435 та ўйин ўтказиб, 255 та гол урди ва 122 та голли пас берди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йил ёзигача тузилган.


Манба: championat.com