

Римликларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлайди ва 45+5 дақиқада Артём Довбикнинг голига бош билан ажойиб узатма ижро этди. Ҳамюртимиз 65-дақиқада захирага олинди. "Рома" эса муҳим ўйинда ғалабага эришиб, жадвалда тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.








