

Манбанинг хабарига кўра, "Рома" футболчини 17 миллион еврога сотиб олишга тайёр.
"Рома" раҳбарияти ушбу маблағ келишувга эришиши учун етарли бўлишига ишонмоқда. Ауарнинг "Лион" билан шартномаси келаси йил ёзида тугайди ва футболчи битим муддатини узайтирмоқчи эмас.
Ўтган мавсумда франциялик футболчи Лига 1 да 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Германиянинг Transfermarkt портали 23 ёшли футболчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.



