

Аввалроқ, вингернинг келгуси мавсумда ўзини клубда тасаввур қилолмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бразилиялик футболчи кеча "Реал"нинг машғулотини шифокор кузатувида муддатидан олдин тарк этди - кейинчалик Карло Анчелотти Родригонинг оёғида муаммолар борлигини маълум қилди.
"Барча хабарлар ва ғамхўрлик учун ташаккур. Тез орада қайтаман. Уйдирма тўқишни тўхтатинг", - дея ёзди футболчи ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.



