Роберто Карлос юрагидаги муаммолар сабаб операция қилинди

Aslanov Jasurbek
31 дек 2026
Роберто Карлос жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди

"Реал" ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос юрагидаги муаммолар сабабли шифохонага ётқизилди.

"As" хабарига кўра, Карлос Бразилияда таътилда бўлган вақтида унинг оёғида тромб аниқланган. МРТ собиқ футболчида юрак муаммоларини аниқлади, шу сабабли у катетер ўрнатиш операцияси учун шифохонага ётқизилди. Асоратлар туфайли операция тахминан уч соат давом этди, аммо якунда муваффақиятли ўтди.

Айни дамда Карлоснинг ҳаёти ва соғлиғига ҳеч қандай хавф йўқ. Яқин икки кун давомида у шифокорлар назоратида қолади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As