Рэшфорд "Барселона"да қолиши мумкин: клуб доимий шартномани муҳокама қиляпти

Sherzod Nurmatov
26 фев 2026
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Барселона" ижара муддати тугагач, Маркус Рэшфорд билан узоқ муддатли шартнома шартларини муҳокама қилмоқда.

Манбага кўра, Каталония клуби ўйинчи билан шахсий шартлар бўйича музокараларда олдинга силжиган. Бироқ футболчи ҳуқуқлари "Манчестер Юнайтед"га тегишли ва клуб 30 млн евро миқдоридаги сотиб олиш суммасини талаб қилмоқда ҳамда бу талабни пасайтириш ниятида эмас.

Рэшфорднинг ижара шартномаси июнь ойигача мўлжалланган. У жорий мавсум "Барселона" сафида 34 ўйинда майдонга тушиб, 10 та тўп киритди ва 10 та голли пас узатди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano