

Нико О’Райли 60 ва 64-дақиқаларда иккита гол уриб, ўйинни ҳал қилди.

"Одамлар Кепа олдинги турларда майдонга тушгани каби финалда ҳам ўйнашга лойиқ эди, дейишади, лекин у Райя каби яхши эмас. Шунинг учун у иккинчи дарвозабон. Хўш, нега совринларга жуда чанқоқ бўлиб турган пайт финалда биринчи дарвозабонни майдонга туширмайсиз? Бу жуда катта хато. Мураббий масъулиятни ўз зиммасига олиши керак.
Кепа — яхши дарвозабон, лекин Райя ундан яхшироқ. Ҳа, Траффорд "Сити"нинг биринчи рақамли дарвозабони эмас, дейиш мумкин, лекин у учта муҳим сэйвни амалга оширди ва кейин тўпга деярли тегмади. Унда қийинчилик бўлмади", – деди Реднапп.
Кепа Аррисабалага ушбу мавсум Премер-лигада бирорта ҳам ўйин ўтказмади, фақат Кубок мусобақаларида майдонга тушди.



