"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр

Sherzod Nurmatov
28 апр 2025
Мадриднинг "Реал" клуби хавбеки Браим Диас яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида сотилиши мумкин.

Марокашлик футболчи ҳамон "қаймоқранглилар"нинг асосий таркибига киришга муваффақ бўлмади ва сўнгги ойлар у учун яхши кечмади. 

"Fichajes"нинг хабар беришича, "қироллик клуби" Диаснинг жамоадаги ўрни янада аҳамиятсизлашиб қолганини таъкидламоқда, шу боис уни келаси ёзда сотишга тайёр.

Браим Диас жорий мавсум Карло Анчелотти жамоаси сафида 48 ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 7 та голли узатма берди. Transfermarkt 25 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячининг қийматини 45 млн еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Fichajes