"Реал" январда Эндрикни ижарага бермайди

Sherzod Nurmatov
21 ноя 2024, 19:21
Инсайдер Фабрицио Романо 18 ёшли бразилиялик Эндрикнинг январь ойида "Саутгемптон"га ижарага берилиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни рад этди.

"Реал" Эндрикни қишда қўйиб юборишни режалаштирмаяпти, ҳужумчи ҳам Мадрид клубини тарк этишни истамаяпти.

Эндрик ёзда "Реал"га ўтган эди. Бразилиялик футболчи 2024/25 йилги мавсум 10 учрашувда майдонга тушиб, жами 122 дақиқа ўйнади ва 2 та гол урди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano