

"Қаймоқранглилар" майдон марказини кучайтирмоқчи, аммо "Манчестер Сити"нинг 29 ёшли ярим ҳимоячиси Мадрид клуби режаларидан ўрин олмаган. Родрининг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган ва инглиз клуби уни узайтириш бўйича таклиф билан чиққан.
"Сити"нинг кўплаб футболчилари клубдаги келажагини Пеп Гвардиоланинг қарори билан боғламоқда, испаниялик мураббийнинг жамоа бошқарувида қолиш ёки қолмаслиги номаълум.
Қайд этилишича, "Реал" "Кристал Пэлас"дан Адам Уортон, АЗдан Кес Смит ва ПСЖдан Витинья номзодларини ўрганмоқда.



