

Жароҳат ЖЧ-2026 саралашида Озарбайжонга қарши ўйинда (3:0) юз берди. "Реал Мадрид" футболчиси 83-дақиқада захирага олинишини ўзи сўраган.
"Бу унинг аввалроқ жароҳат олган оёғи. Килиан дам олгани сайин оғриқ камайиб бормоқда. Бироқ ўйин вақтида ҳар қандай ҳолат содир бўлиши мумкн. Вазиятга баҳо берамиз. Мбаппе ноқулайликни бошдан кечирмоқда, бу яхши эмас", - деди Франция термаси устози.
Мбаппе жорий мавсум "Реал" сафида 13 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 15 та гол ва 2 та ассист бор.



