Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди

Alisher Ostonov
4 янв 2026
Ла Лига 18-тур доирасидаги "Реал Мадрид" — "Реал Бетис" ўйини бўлиб ўтди.

Учрашув “қироллик клуби”нинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Гонсало Гарсия 20, 50 ва 82-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, хет трик қайд этди. Шунингдек, Раул Асенсио (56) ва Фран Гарсия (90+3) ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. “Реал Бетис” эса Кучо Эрнандеснинг 66-дақиқасидаги голи билан чекланди.

“Реал” 19 ўйиндан сўнг 45 очко жамғарган ҳолда Ла Лига турнир жадвалида 2-ўринда кетмоқда. Етакчи “Барселона” билан орадаги фарқ 4 очкони ташкил этмоқда. “Реал Бетис” эса 18 ўйиндан сўнг 28 очко билан 6-ўринда жойлашган.


4 янв 2026, 20:15
Real Madrid — Real Betis
5 – 1
Тугади


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia