«Реал Мадрид» етакчиси жароҳат олди

Khoja
15 мар 2025, 10:18
«Реал» етакчиси Виниcиус Жуниор «Атлетико»га қарши учрашувда жароҳат олганди.

Ҳужумкор футболчи баҳс якунидан сўнг оёғида оғриқ ҳис қилган. Маълумотларга қараганда, футболчининг жароҳати жиддий эмас, бироқ у Ла Лиганинг навбатдаги турида майдонга тушмаслиги мумкин.

Винициус жорий мавсум 38 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 18 та гол ва 11 та голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com