Расман: Хвича - ПСЖ футболчиси!

Mirjalol Normatov
18 янв 2025
ПСЖ матбуот хизмати Хвича Кварацхелиянинг трансферини эълон қилди.

23 ёшли футболчи "Наполи"дан ПСЖга ўтди. Шартнома 2029 йил ёзига қадар мўлжалланди.

Олдинроқ берилган маълумотларга қараганда, Хвичанинг трансфер нархи 70 млн еврога баҳоланган. У Париж клуби сафида 7-рақамда ўйнайди.

Грузиялик футболчи ушбу мавсумда 17 марта майдонда кўриниш берди ва 5та гол ҳамда 3 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: x.com/PSG_inside