Расман: "Хоразм" сафига сенегаллик ҳужумчи келиб қўшилди

Aslanov Jasurbek
18 фев 2026
"Хоразм" жамоаси янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда.

Хоразмликлар ҳужум чизиғидаги рақобатни ошириш мақсадида африкалик легионер билан келишувга эришди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, сенегаллик форвард Бубакар Траоре эндиликда "Хоразм" шарафини ҳимоя қилади.

Янги футболчи ҳақида маълумот:

Исм-шарифи: Бубакар Траоре

Туғилган санаси: 26.07.1997 (28 ёш)

Фуқаролиги: Сенегал

Амплуа: Ҳужумчи

Бўйи: 1.85 метр

Собиқ жамоаси: Футболчи Болгариянинг "Ботев Враца" клубидан Урганчга кўчиб ўтди.

Бўйдор ҳужумчининг келиши "Хоразм"нинг иккинчи қаватдаги ўйинларини кучайтириши ва ҳужумда "таран" вазифасини бажариши кутилмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Хоразм" матбуот хизмати