Расман: Ундер АПЛда ўйнайди

Mirjalol Normatov
20 сен 2020
"Рома" форварди Женгиз Ундер фаолиятини ижара асосида "Лестер"да давом эттиради.

23 ёшли футболчининг ижарасига "тулкилар" раҳбарияти 3 млн евро тўлайди. Туркияликнинг тўлиқ трансфер нархи 25 млн еврони ташкил қилади.

Ундер 2017 йилда "Рома"га ўтганди. Ўшандан буён Женгиз "Рома" таркибида 88 ўйинда 17 гол ва 12 ассист қайд этганди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилга қадар давом этади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/LCFC