Расман: "Тоттенхэм" Соломон трансферини эълон қилди

Sherzod Nurmatov
11 июл 2023, 17:30
"Тоттенхэм" клуби "Фулхэм" собиқ вингери Манор Соломон билан шартнома имзолади.

"Шахтёр" аъзоси Соломон ўтган мавсумни ижара асосида "Фулхэм"да ўтказиб, барча мусобақаларда 24 та ўйинда 5 та гол урганди.

Манор ушбу ёзда ФИФАнинг махсус қароридан фойдаланиб, "Шахтёр" билан шартномасини бекор қилди ва эркин агентга айланди.

Шу тариқа, Соломон Лондон клуби билан 2028 йилгача шартнома имзолаб, "Тоттенхэм"га текинга йўл олди.

23 ёшли исроиллик футболчи Анге Постекоглунинг ушбу трансфер ойнасида Жеймс Мэддисон ва Гульельмо Викариодан кейин учинчи футболчи бўлди. Шунингдек, "шпорлар" 18 ойлик ижарадан сўнг Деян Кулусевскини харид қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: tottenhamhotspur.com